Рейд давомида Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи фуқаро Й.Ж. Жиззах сув омбори ҳудудида иккита арча дарахтини илдизи билан суғуриб олгани маълум бўлди.

Бу ҳаракат “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун талабларини бузиш ҳисобланади. Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасига асосан баённома тузилди.

Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида (9,3 миллион сўм) жарима белгиланди, шунингдек, табиатга 7,5 млн сўм зарар етказилгани маълум бўлди. Иккала тўлов ҳам давлат ҳисобига тўлиқ ундирилди.