2025 йил 21 октябрдаги президент фармонига мувофиқ, туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Фармонга кўра, ҳокимликларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- “Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш” тамойилини ҳаётга тўлиқ жорий этиш мақсадида ҳокимликларни аҳоли ва тадбиркорларга комплекс хизмат кўрсатувчи замонавий тузилмага айлантириш;
- маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни мустақил ҳал этишда ҳокимликларнинг маъмурий ваколатларини кенгайтириш;
- ҳудудий ривожланишга оид устувор вазифалар ва масъулият доирасини аниқ белгилаш.
2026 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман ва Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман ва шаҳар ҳокимликлари тузилмасига ўтказилади.
Тажриба-синов даврида:
- ҳокимлар республика ижро этувчи органларнинг туман ва шаҳар бўлинмалари фаолияти устидан бевосита раҳбарлик қилади;
- ҳоким ўринбосарларининг сони Сурхондарё вилоятида 6 нафар, бошқа туман ва шаҳарларда 4 нафар қилиб белгиланади.











