Лойиҳа доирасида барпо этилаётган ушбу шамол электр станциясини 2026 йилда ишга тушириш режалаштирилган.

Станция тўлиқ қувватда ишлай бошлагач:

  • йилига ўртача 50 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади;
  • натижада 15 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинади;
  • атмосферага 22 минг тонна зарарли газлар чиқарилишининг олди олинади.

Мазкур шамол электр станцияси орқали қарийб 20 минг хонадонни барқарор электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади.

Лойиҳа Бўстонлиқ тумани ва бутун минтақада «яшил энергия» улушини ошириш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда энергия таъминоти хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланмоқда.