Музокаралар чоғида минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Афғонистон–Покистон чегарасидаги вазият ва ушбу ҳудудда барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Учрашув якунида томонлар минтақавий хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини таъкидлаб, мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олди.











