Ҳафта бошида ҳароратнинг +34 даражагача юқорилаб кетишини Туркманистон орқали минтақага кириб келаётган жанубий циклон таъминлайди ва у жадал ёғинларни улашиши мумкин.
22-23 апрел кунлари республиканинг аҳолиси зич истиқомат қилувчи вилоятлари ҳамда қишлоқ хўжалик экин майдонлари катта бўлган вилоятлар устига қисқа вақт ичида кўп миқдорда ёғингарчиликлар тушиши ойдинлашмоқда.
Жорий ҳафта ҳарорати (водий вилоятларидан ташқари) анча иссиқ ва ёғинларга бой ўтиши кутилмоқда. Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент, Сурхондарё каби қишлоқ хўжалиги ер майдонлари тоғ этакларида жойлашган ҳудудларда экинларга дўл зарар етказиши хавфи бор.










