-56 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Шаҳобиддин Зоиров «Cuba Domadores» вакили Робейси Рамиресга қарши рингга кўтарилди.
Беш раунд давом этган жангда ҳакамлар қарорига кўра «Uzbek Tigers» вакили, Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Олимпиада чемпионлигидан кейин анча вақт катта жангларда иштирок этмаган Шаҳобиддин Зоиров учун қайтиш жангига айланган бу жангдан сўнг «Uzbek Tigers» - «Cuba Domadores» жамоалари ўртасидаги ҳисоб 2:0 кўринишини олди.
Навбатдаги жангда -64 кг вазн тоифаси вакили Иқболжон Холдоров Энди Крузга қарши рингга чиқади.











