Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1973 йилда туғилган Н.Ў. ўзга бир фуқарони алдаб, ундан синглиси A.Т.ни Бухоро давлат университетининг хорижий филалогия факультетига ўқишга киритиб қўйиш учун 2 000 АҚШ доллари олади. Фирибгар олган пулини шаҳарнинг “Карвон” буюм бозори олдида қайтариб бераётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан Н.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухоро давлат университетига ўқишга киритишни ваъда қилиб, фирибгарлик қилган икки нафар талаба қўлга олинганди.












