19:34 / 12.09.2023
17516

Ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш тўлиқ “Менинг йўлим”га ўтказилади

Ўзбекистонда бундан буён ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилади.

Фото: Автомобил йўллари қўмитаси

“Энди қаерда ички йўл қуриш, қаердаги йўлларни таъмирлашни одамларимизнинг ўзи ҳал қилади. Шундай қилсак, лойиҳани танлаб олишда ва сифатни таъминлашда очиқлик бўлади, тўлиқ жамоатчилик назорати ўрнатилади”, – деди президент 12 сентябр кунги йиғилишда.

Ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун 2024 йилда “Менинг йўлим” дастури доирасида 800 миллиард сўм ажратиш топширилди.

“Менинг йўлим” дастури – “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси каби “Очиқ бюджет” порталида ташкил этилади. Фуқаролар дастурда йилига бир марта таклиф қолдириш ва овоз тўплаш орқали ички йўлларни қуриш ва таъмирлашга маблағ ажратилишига эришиши мумкин.

Top