Делегация байроқдори Абдумалик Халоков дебют Олимпиадасидаёқ зафар қучди. -57 кг вазндаги боксчи финалда қирғизистонлик Мунарбек Сеитбек Уулуга қарши рингга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг Олимпиада-2024да қўлга киритган медаллари 11 тага етди — 7 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза.












