Ҳасанбой Дўсматов – икки карра Олимпиада чемпиони!
У бундай натижага эришган илк ўзбек боксчиси бўлди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси бокс бўйича дастлабки медалини қўлга киритди.
-51 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов финалда франциялик Билол Беннамага қарши рингга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва икки карра Олимпиада чемпионига айланди.
Дўсматов турнирдаги иштирокини нимчоракфиналда Пуэрто-Рико вакили Ҳесус Ҳуанма Лопесга қарши жангда ғалаба қозониш билан бошлаганди (5:0), кейин чоракфиналда қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши ўта оғир жанг ўтказди (3:2), яримфиналда эса Кабо-Верде вакили Давид де Пина тўсиғидан ўтди (5:0).
Ушбу боксчи Рио-2016 олимпиадасида ҳам тенгсиз бўлганди.
Бокс бўйича ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков ҳам Олимпия ўйинларининг финалига йўлланма олди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчи яримфиналда австралиялик Чарли Сениорни мағлубиятга учратди (5:0).
Энди у 10 август куни чемпионлик учун рингга кўтарилади. Унинг олтин йўлидаги сўнгги рақиби ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов ёрдамида иштирок этаётган қирғизистонлик Мунарбек Сейитбек уулу бўлади.
Шу тариқа, яримфиналгача етиб келган ўзбекистонлик 5 нафар боксчининг барчаси ҳал қилувчи босқичга йўл олишди.
Аввалроқ таэквондо бўйича Улуғбек Рашитов ҳам икки карра Олимпия ўйинлари ғолиблигини қўлга киритиб, бу борада биринчи ўзбекистонликка айланганди.
Кун аввалида 45-ўринда турган Ўзбекистон делегацияси Париж-2024даги медалларини 5 тага (3 та олтин, 2 та бронза) етказиб, умумжамоа ҳисобида 18-поғонага кўтарилди.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги пасайди
Ўзбекистон | 12:42
-
Чехия журналист Фарида Қурбонгалеевани Россияга топширишдан бош тортди
Жаҳон | 12:30
-
Хусусий бандлик агентликларига бир қатор ҳуқуқлар бериш таклиф этилмоқда
Ўзбекистон | 12:17
-
Латвия Россия ҳарбий комплексига алоқадорликда гумон қилинган компанияни текширмоқда
Жаҳон | 11:47
Мавзуга оид

20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди

17:22 / 23.12.2024
Ҳусанов – йилнинг энг яхши ёш спортчиси, Дўсматов ва Келдиёрова йилнинг энг яхши спортчилари. «Миллий спорт мукофоти-2024» ғолиблари эълон қилинди

18:15 / 13.09.2024
Ўзбекистон Паралимпия ҳаракатининг олтин авлодисиз – Шавкат Мирзиёев

21:04 / 07.09.2024