Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги «заправка»да портлаш ва ёнғин рўй берди. Қурбонлар бор
Каттақўрғон туманидаги АЁҚШда ёқилғи қуйиш вақтида «чақнаш» ва унинг ортидан ёнғин рўй бериб, икки киши ҳалок бўлган, яна бир киши жароҳатланган.
Фото: Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ахборот хизмати
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 7 май куни соат 15:06 ларда Каттақўрғон тумани «Қўштепа» МФЙда жойлашган «Йигитали» МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин АЁҚШ ҳовлисининг ер усти қисмида жойлашган, ҳажми 10 метр куб бўлган иккита ёқилғи сақловчи сиғимга (солярка) «Зил» русумли автомашинадан ёқилғи қуйиш вақтида келиб чиққан.

Дастлабки маълумотларга кўра, «чақнаш» натижасида 2 киши вафот этган. Яна 1 фуқаро тан жароҳати билан тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Аввалроқ Андижондаги заправкада автомобил газ баллони портлаб кетиши оқибатида икки киши жароҳат олгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тўрткўл туманида ҳам юк машинаси бакининг портлаши оқибатида икки киши жароҳат олган эди.
Мавзуга оид
08:21 / 13.12.2025
«Авиасозлар» бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:38 / 08.12.2025
Тошкентда ёнғин ва зилзила бўйича амалий-тактик машқлар ўтказилади
13:23 / 06.12.2025
Пойтахт бозорларида ёнғин ва газ хавфсизлиги юзасидан кучайтирилган текширувлар ўтказилди
13:14 / 04.12.2025