Ўзбекистон | 07:50 / 25.10.2024
5133
1 дақиқада ўқилади

Ўзини ўзи банд қилган таксичилар сони икки баравар ошди

Ўзбекистонда 2024 йил 1 октябр ҳолатига кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар 4 миллион кишидан ошди. 

Фото: Kun.uz

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар 611,6 минг нафарни ташкил этди. Шундан 344,7 минг нафари 2024 йилда рўйхатдан ўтган.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар умумий сонининг 57 фоизини эркаклар, 43 фоизини аёллар ташкил қилади.

Ҳудудлар кесимида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар энг кўп Самарқанд вилоятида (470,1 минг). Ундан кейинги ўринларда Қашқадарё (413,6 минг) ва Тошкент (378,3 минг), Андижон (370,9) вилоятлари турибди. Тошкент шаҳрида ўзини ўзи банд қилганлар сони 365,1 минг кишини ташкил қилган.

Ўсиш кўрсаткичи энг юқори соҳалар (2023 йил 1 октябрга нисбатан):

  • маиший хизматлар — 133,6 фоиз (987,4 мингта);
  • ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш — 113,5 фоиз (203,5 мингта);
  • ахборот-коммуникация — 96,7 фоиз (51,6 мингта).

Мавзуга оид