Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги боғчада болани ток ургани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳридаги 66-сон давлат боғчасида 6 ёшли тарбияланувчи юқори кучланишли трансформатор пунктига йиқилиб, ток уриши оқибатида тана аъзолари куйиб кетди. Бош прокуратурага кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши Жиноят кодексининг 116-моддаси, яъни касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик билан қўзғатилган. Бу ҳақда 26 феврал куни бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
18 феврал кунги воқеа ҳақида Kun.uz 25 феврал куни хабар берган эди. 6 ёшли тарбияланувчи Абузар Равшанжонов боғча ҳудудида, ер остига ўрнатилган юқори кучланишли транформатор пунктига тушиб кетиши оқибатида жиддий жароҳат олиб, тана аъзолари куйиб кетган. У айни пайтда шифохонада қолмоқда.
Боғча қуриб фойдаланишга топширилганига 2 йил бўлишига қарамай, инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ертўла атрофи махсус тўсиқлар билан ўралмаган. Ертўла эшиги эса оддий целлофан пакет билан ёпиб қўйилган.
Боғча ҳудудига юқори кучланишли трансформатор пунктини қурган корхона раҳбари Kun.uz билан суҳбатда ТП атрофини ўраш лойиҳага киритилмагани, лекин ертўлани ёпиш керак бўлгани, ходимлар эса эътиборсизлик қилганини айтган.
Мавзуга оид
21:35 / 01.07.2026
“Ҳатто игна санчиб қийнашган”: Тошкентдаги боғчада нималар содир бўлди?
12:53 / 24.06.2026
“Ногиронлиги бор болаларимизни сарсон қилишяпти” – Фарғонадаги Мурувват уйида махсус гуруҳ ёпилди
12:53 / 11.06.2026
Машинада унутиб қолдирилган боғча боласи димиқиб вафот этди. Бу Қашқадарёда бир йил ичидаги иккинчи шундай ҳодиса
21:11 / 30.05.2026