Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида ИИББнинг икки тезкор ходими қўлга олинди
Тезкор вакиллардан бири ёнидан наркотик модда топилган фуқарони жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига ундан 2 200 доллар талаб қилган. Шундан минг долларини муқаддам олиб, қолганини ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланган. Унинг шериги ҳам қўлга олинган.
Фото: Давлат хавфсизлик хизмати
Тошкентда ИИБнинг икки тезкор вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Олмазор туманида яшовчи 44 ёшли фуқаронинг ёнидан 3 гр гашиш наркотик моддаси топилган ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатига киришилган. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Жиноят қидирув бўлими катта тезкор вакили Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор вакили билан келишган ҳолда ушбу фуқародан уни жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига 2 200 доллар талаб қилган. У келишилган пулдан муқаддам минг доллар олган.

Тезкор вакил қолган 1 200 долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган. Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ катта тезкор вакили ҳам процессуал тартибда ушланган.
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур катта тезкор вакилларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Уларга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича қўлланган 276 млн сўмлик жаримани “танишлари орқали ҳал қилиб бериш” ва чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг доллар талаб қилган прокуратура ходими қўлга олинганди.
Мавзуга оид
18:01 / 04.03.2026
Жиззахда хусусий боғча раҳбари болага беҳаё видео кўрсатиб, бузуқ ҳаракатлар қилди. Тергов органи уни очиқда қолдирган
12:31 / 03.03.2026
1 млрд сўмлик табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
12:22 / 03.03.2026
ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор қўлга олинди
17:30 / 28.02.2026