Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада фуқаро ўз танишини машинада қасддан уриб, ўлдириб қўйди
Фарғона шаҳри кўчаларидан бирида ёш йигитлар ўртасида муштлашув юз берди.
Kun.uz'га келиб тушган видеода қора рангли Lacetti автомобили йўл четидан бораётган фуқарони зарб билан уриб, бир неча метрга учириб юборгани акс этган.
Видеони юборган манбанинг айтишича, жабрланувчи 1994 йилда туғилган Мардон Аъзамжонов боксчи бўлган. 10 июл куни аввалига бир гуруҳ йигитлар катта йўлда уни дўппослаб, сўнг автомобилда қасддан уриб кетган.
Фарғона вилояти ИИБ йўл четида кетаётган одамни Gentra уриб юборгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдириб, жабрланган эркак вафот этганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 10 июл куни фуқаро Ф.З. Фарғона шаҳар Ўзбекистон овози кўчасида таниши М.А. билан ўзаро гап талашиб жанжаллашиб, ўзига тегишли Lacetti автомобилида М.А.ни уриб юбориб, тан жароҳати етказган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан М.А. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.З.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи Ф.З. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Маълумот учун, Жиноят кодексига кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш оқибатида жабрланувчи вафот этса, айбдор шахс 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мавзуга оид
21:28 / 14.12.2025
“Фарғонада у зўр эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлган” – танишини машинада қасддан уриб ўлдирган шахс ишида ҳукм ўқилди
16:10 / 27.10.2025
Радарлар қайд этган қоидабузарликлар учун ҳам жарима баллари ёзилади
00:58 / 24.10.2025
Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди
14:19 / 22.10.2025