Сешанба-жума кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Душанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан +18…+21 даража, шимолда ва жанубда +23…+26 даража бўлади.
13 октябр куни ёмғир ёғиши Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, шунингдек, кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларида сақланиб туради.
14–16 октябр кунлари республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат +22…+25 даража, жанубда +27…+30 даража бўлади. Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 12–13 октябр кунлари кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Душанба куни тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида душанба кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +19…+21 даража бўлади. 13–16 октябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +12…+15 даража, кундуз кунлари +22…+25 даража бўлади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.














