Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсияни нақд шаклга ўтказиш осонлашди
Пенсионерлар учун my.gov.uz сайти ёки MyGov иловасидан фойдаланиб, пенсияни нақд шаклда олишга ўтиш имконияти яратилди. Пенсия жамғармасига кўра, ҳозирда 4,2 миллион пенсионердан 3,8 миллион нафари (90 фоизи) ўз пенсиясини нақдсиз шаклда олмоқда.
Ўзбекистонда пенсияни нақд пул шаклида олишни онлайн тарзда танлаш имконияти яратилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар бермоқда.
Бундан буён фуқаролар Ягона портал – my.gov.uz сайти ёки MyGov иловаси орқали “Пенсия тўловини нақд шаклга ўтказиш” хизматидан фойдаланиши мумкин.
Пенсия жамғармаси маълумотига кўра, 2026 йил январ ойи ҳолатига 4,2 миллион нафар пенсионердан 3,8 миллион нафари пенсияни нақдсиз шаклда, қарийб 400 минг нафари нақд пул шаклида олади.
- 2022 йилда пенсия ва нафақани банк картаси орқали олувчиларнинг пенсия ва нафақаси 1 фоизга оширилган, бу орқали уларга пулларини банкоматдан йўқотишларсиз нақдлаштириб олиш имконияти яратилган.
- 2023 йилда нақд шаклда пенсия тарқатишда бармоқ изи, 2025 йилдан эса Face-ID технологияси қўллана бошлаган эди.
Мавзуга оид
09:54 / 17.07.2026
Ўзбекистонда давлат хизматлари тизими янада соддалаштирилади
18:50 / 16.07.2026
Автомобил ва кўчмас мулкни сотиш ё гаровга қўйишни MyGov орқали тақиқлаш имконияти яратилади
11:56 / 06.06.2026
Қурилишга рухсат олишда бир нечта давлат хизматлари бирлаштирилади
15:51 / 12.05.2026