Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, Ислом Мадаминов 1992 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Фарғона политехника институти, Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Бизнес ва бошқарув олий мактаби ҳамда Латвиянинг ISMA менежмент олий мактабини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Фарғона вилояти Туризмни ривожлантириш бошқармасида бош мутахассис, Риштон тумани ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида инвестиция менежери — бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритган.
















