Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Топ-10: Ўзбекистонга энг кўп турист келаётган давлатлар маълум қилинди
2025 йил январ–ноябр ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 10,7 млн нафар чет эл фуқаролари ташриф буюрган. Энг кўп туристлар Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан келган.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида жами 10,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,5 млн нафарга ёки 47,4 фоизга ошган.
Туристлар сони бўйича топ-10 давлатлар қуйидагича:
- Қирғизистон— 3 млн нафар;
- Қозоғистон — 2,5 млн нафар;
- Тожикистон — 2,5 млн нафар;
- Россия — 923,8 минг нафар;
- Афғонистон — 429,4 минг нафар;
- Туркманистон — 341,4 минг нафар;
- Хитой — 250,5 минг нафар;
- Туркия — 161,9 минг нафар;
- Ҳиндистон — 73,4 минг нафар;
- Корея Республикаси — 44,1 минг нафар.
Умуман олганда, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий туристлар сони сезиларли ошгани туризм соҳасидаги фаоллик ва минтақавий сайёҳлик оқимининг кучайганини кўрсатмоқда. Энг катта улуш қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Мавзуга оид
09:15
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026