Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газ қуйиш шохобчаларида UGaz тизими ишга туширилди
Ўзбекистондаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида UGaz тизими ишга туширилди. Ушбу тизим реал вақт режимида автомобилларнинг техник кўрикдан ўтгани, ёнилғи тури мослиги ёки баллон рўйхатдан ўтказилгани кабиларни автоматик текширади. Шунингдек, шаффофликни таъминлаш мақсадида газ қуйиш шохобчаси қабул қилиб олаётган газ ҳажмларининг аниқ ҳисоб-китоби ҳам юритилади.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда «Ягона интегратор Uzinfocom» томонидан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларидаги жараённи реал вақт режимида қайд этиб борадиган UGaz тизими жорий этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, UGaz тизими ҳар бир газ қуйиш шохобчасида жараённи реал вақт режимида қайд этади. Бу эса:
- қўлда ҳисоб-китоб олиб бориш заруратини камайтиради;
- ноқонуний ҳолатларнинг олдини олади;
- жараён шаффофлигини таъминлайди;
- истеъмолчилар учун хавфсизлик даражасини оширади.
Автомашина газ қуйиш шохобчасига кирганда унинг техник кўрикдан ўтганлиги автоматик тарзда текширилади. Агар техник кўрик муддати тугаган бўлса, тизим операторга хабар беради.
Шунингдек, агар ёқилғи тури мос келмаса ёки баллон рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, тизим бу ҳақда ҳам операторни шу жойнинг ўзида огоҳлантиради.
«Тизим орқали табиий газни сотиш жараёнларининг шаффофлиги таъминланади. Яъни газ қуйиш шохобчаси қабул қилиб олаётган газ ҳажмларининг аниқ ҳисоб-китоби юритилади. Бу эса шохобчаларнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади. Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, АГТКШларидаги ҳар бир газ тўлдириш колонкаси ва ундаги ходим фаолияти онлайн назорат қилинади. Бунда АГТКШ ходимларининг барча хизмат кўрсатиш жараёнлари манфаатдор вазирлик ва идоралар (Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ, Электрон ҳукумат тизимлари, «Энергоназорат» платформаси ва One ID) билан интеграция қилинган», дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
10:40 / 18.07.2025
Газдан ноқонуний фойдаланиб келган кўп қаватли турар жой биноси аниқланди
09:49 / 06.09.2024
Газ қазиб олишнинг қисқариши ва импортнинг ортиши солиқ тушумларини камайтириб юборган
14:33 / 22.07.2024
Газ сотиш 24 баробарга ошди, олтин экспорти тўхтади, Россия ва Хитойга боғлиқлик ортиб боряпти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
15:00 / 21.06.2024