Ўзбекистон | 15:54 / 24.11.2024
42518
2 дақиқада ўқилади

Янги мудофаа вазири тайинланди

Шуҳрат Холмуҳаммедов бу вақтга қадар мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ генерал-майор Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов мудофаа вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

У муқаддам Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган, 2018 йил ноябрида президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди. Кейинроқ фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари сифатида ишлаган.

2021 йил мартида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланганди. Ўша вақтда полковник бўлган Шуҳрат Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилганди.

Шуҳрат Холмуҳаммедов 2016 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Бундан олдинроқ, 2019 йилдан буён мудофаа вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Низомович Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

Сўнгги беш йилга яқин вақт давомида Давлат хавфсизлик хизмати раиси бўлган Абдусалом Абдумавланович Азизов эса Комил Алламжоновга суиқасд иши доирасида лавозимидан озод этилган. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовга кўра, у «президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди». Унга янги лавозим берилмаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти