Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Муниципал активларни бошқариш маркази ДУКка кўра, лойиҳа доирасида бозорнинг умумий вазифаси сақланиб қолади. Ҳар бир бўлим алоҳида режа асосида қайта ташкил этилиб, тадбиркорлар учун ўз фаолиятини тўхтатмасдан ишлаш имконияти яратилади. Шунингдек, қурилиш ишлари савдо жойларига таъсир қилмаслиги учун махсус логистика тизими ташкил этилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги яқин кунларда бозор тадбиркорлари билан учрашув ўтказади. Унда янги қуриладиган бозорнинг шароитлари ва имкониятлари ҳақида маълумот берилиб, тадбиркорлар таклифлари эшитилади.
Юнусобод бозори нафақат туман аҳолиси учун савдо ва хизмат кўрсатиш марказига айланади, балки қўшимча иш ўринлари ва шаҳар инфратузилмаси ривожланишига ҳисса қўшади. Қайта қуриш ишлари натижасида бозор фаолиятидан бюджетга тушумлар сезиларли даражада ошиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.

Лойиҳага оид барча янгиликлар аҳоли ва тадбиркорларга мунтазам равишда етказиб турилади. Қурилиш жараёни ва унинг натижаларига оид маълумотлар билан танишиб бориш мумкин бўлади.








