Ижтимоий тармоқларда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи биноси сирли равишда бошқа ташкилотга бериб юборилаётгани ва маданий мерос объектига зарар етиши хавфи борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. 16 октябр куни Маданий мерос агентлиги бу хабарлардан кейин ўрганиш ишлари олиб борилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчаси 69-уй манзилида жойлашган бино маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритилган бўлиб, давлат муҳофазасига олинган.

Бино ҳукумат қарори билан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Давлат ёшлар театрига текин фойдаланишга берилган.

“Бу объектнинг бошқа фойдаланувчига ўтказилиши унинг “маданий мерос объекти” мақомини мутлақо ўзгартирмайди. “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, моддий маданий мерос объектининг фойдаланувчиси ёки мулкдори ким бўлишидан қатъи назар, унинг ташқи ва ички кўринишини объект паспортига киритилган муҳофаза мазмуни маълумотларига мувофиқ ҳолда сақлаш мажбурияти ўз кучида қолади. Фойдаланувчи ўзгариши ҳуқуқий мажбуриятларни бекор қилмайди, балки янги фойдаланувчи (театр) зиммасига юклайди.

Мазкур объект тарихан ва архитектуравий жиҳатдан “Рус ёш томошабинлар театри биноси” сифатида барпо этилган бўлиб, Давлат ёшлар театри узоқ йиллардан буён ушбу мажмуанинг бир қисмида фаолият юритиб келади. Бино ҳукуматнинг ХДФУ (Хизмат доирасида фойдаланиш учун) қарори билан театрга берилганининг сабаби — мазкур мажмуани ягона маданий-театр мажмуаси сифатида сақлаб қолиш ва театрнинг кенгайган эҳтиёжлари (репетиция заллари, грим хоналари, декорация устахоналари) учун шароит яратишдир”, – дейилади Маданий мерос агентлиги изоҳида.

Таъкидланишича, қонунчиликка мувофиқ, давлат кўчмас мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ёки текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктириш Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади. Бино маданий мерос объектлари рўйхатида бўлгани билан Маданий мерос агентлиги балансида эмас