Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 9 ёшли икки бола фермер хўжалиги ҳовузига чўкиб кетди
Олтинкўл туманида яшаган болалар томчилаб суғориш тизими учун қазилган ҳовузга чўмилиш учун борган. Оқибатда улар чўкиб кетиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Иллюстратив фото
Андижон вилояти Олтинкўл туманида вояга етмаган икки бола фермер хўжалигига қарашли ҳовузга чўкиб кетди. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Олтинкўл тумани «Орс» МФЙда яшаган А.У. ҳамда «Сувюлдуз» МФЙда истиқомат қилиб келган М.М. 5 июл куни соат 14:00 ларда туманнинг Туркистон массивида жойлашган «Жалолиддин олтин толаси» фермер хўжалигига қарашли томчилаб суғориш тизими учун қазилган ҳовузга чўмилиш учун борган. Оқибатда 2016 йилда туғилган болалар сувга чўкиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Болаларнинг ҳар иккаласи Олтинкўл туманидаги 17-сонли мактабнинг 2-синф битирувчиси бўлган.
Аввалроқ Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 14 ёшли йигит каналга чўкиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026