Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади
Ҳудудда аҳоли гавжум бўлгани сабабли ақлли светофор ўрнатилади.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги гавжум метро бекати ёнидаги автобекат модернизация қилинади.

Туман ҳокимлиги хабарига кўра, эски бекат ўрнида янги, замонавий автобекат қурилиши бошланди. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида бекат ёнида ақлли светофор ўрнатилиши режалаштирилган.
Автобекатнинг иккинчи қаватида кафе жойлашган терасса бўлади. Бекат ичидаги очиқ ҳовлига эса дарахт экиш режалаштирилган.

Ҳокимлик лойиҳа бошланиши ҳақида олдиндан хабар беролмагани учун қурилишга масъул ташкилотлар аҳолидан узр сўраганини билдирган.







Мавзуга оид
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
09:29 / 20.06.2026
Чилонзорда Кичик ҳалқа йўлида транспорт ҳаракатига чеклов жорий этилади
23:05 / 14.03.2026
Тошкентда 460 та бекат тадбиркорларга ижарага берилди – ҳокимият
19:41 / 12.03.2026