Саидов Лавров билан учрашди. Томонлар бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлигини таъкидлади

Фото: Ўзбекистон ТИВ
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШга ташрифи давомида 27 сентябр куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказди.
Учрашувда стратегик шерикликнинг долзарб мавзулари, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан суҳбатлашилган. Шунингдек, томонлар давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлигини қайд этган.
«Анъанага кўра, ҳамкорлигимиз кун тартиби кенг бўлиб, барча соҳаларни қамраб олади. Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди. Биз иттифоқчилик руҳидаги доимий мулоқотимизни давом эттиришга келишиб олдик», — дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 25 сентябр куни ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, бу ҳолат 23 сентябр куни Чилонзор туманидаги 188-мактабдаги рус тили дарсида рўй берган. Боланинг ота-онаси можарога ўқувчи дарс ўзбек тилида олиб борилганига эътироз билдиргани сабаб бўлгани ҳақида айтган.
Шундан сўнг, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ҳолат юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистондан «расмий тушунтириш» сўраганини айтди. Миллий тикланиш партияси раиси Алишер Қодиров эса Россия томонига «муаммоларга тўла ўз ишлари билан шуғулланиш»ни тавсия қилди.
Мавзуга оид

20:08 / 06.03.2025
Москвадагилар Эммануэл Макронга жавоб қайтарди

21:15 / 26.02.2025
Лавров можарони фронт чизиғи бўйича музлатиш имконсизлигини айтди

21:34 / 21.02.2025
Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди

21:14 / 19.02.2025