Қишнинг илк қорли кунлари энергетика тизимига юкламани оширди, натижада республика бўйлаб узилишлар бўлиб турибди. “Ҳудудий электр тармоқлари” мутахассислари совуқ об-ҳаво шароитида аварияларни бартараф этиш билан шуғулланишмоқда.

Энергетика вазирининг матбуот котиби Дилдора Ҳошимова ўз Telegram-каналида узилишлар ва таъминотнинг тикланиши ҳақида ахборотлар бериб боряпти. Kun.uz унинг каналидаги маълумотлар асосида 20 декабрдаги узилишларни санаб ўтади.

АВАРИЯВИЙ ЎЧИШЛАР

Тошкент шаҳри

Сергели туманида Мироб ва Хонтепа фидерларидаги авария сабабли туманнинг Хонобод ва Намданак маҳаллаларидаги жами 410 та хонадон электрдан узилиб қолди. Узилиш камида 16 соатга чўзилди.

Бундан ташқари, худди шу Сергели туманининг Садоқат, Эшонбулоқ, Султонобод, Хонобод, Хонобод-тепа, Намданак, Кўҳна Қумариқ, Хонтепа, Иззатли, Зиёлилар, Кенг макон ва Эски Жалойир маҳаллаларининг электр таъминотида ҳам авариявий ўчиш кузатилди. Узилиш камида 19 соат давом этди.

Яшнобод туманидаги Обишер маҳалласида 210 та, Олмазор туманидаги Шифонур маҳалласида 100 та хонадоннинг электр таъминотида узилиш рўй берди. Бунга сабаб – Ғалалкент ва Камолот-1 фидерларидаги кичик носозлик.

Соат 18:14 да 110/35/10 кВли “Қатортол” подстанциясида носозлик юзага келди. Оқибатда Учтепа туманидаги 600 та хонадоннинг электр таъминотида қисқа муддатли узилиш