“ЎзАтом” раҳбари АЭС ҳақида: “Россия қандайдир тугмани босса, бу станцияда нимадир бўлади деган нарса йўқ”
Жиззахда қуриладиган атом электр станцияси Ўзбекистонга тегишли бўлади ва унда маҳаллий мутахассислар ишлайди, дея маълум қилди “ЎзАтом” директори Азим Аҳмадхўжаев. Унинг сўзларига кўра, “Россияда қандайдир тугма бўлади ва уни босса, бу станцияда нимадир содир бўлади, деган нарса йўқ”.

Видеодан кадр / Alter Ego
Атом энергияси агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев Alter Ego лойиҳасига берган интервюсида Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган АЭС лойиҳасида Россиянинг иштироки ҳақида гапирди.
“Станция Ўзбекистоннинг мулки бўлади, унда маҳаллий мутахассислар ишлайди. Россияда қандайдир тугма бўлади ва уни босса, бу станцияда нимадир содир бўлади, деган нарса йўқ. Эҳтимол, Европа мамлакатларининг дастурий таъминоти ишлатилади, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг технологияларидан фойдаланилади. Ҳа, бош пудратчи „Росатом“ бўлади, лекин улар бизни чеклашга уринишмаяпти. Биз қурамиз ва ҳаммаси қандай бўлишини ҳал қиламиз. Бу жараён бизда тўлиқ шаффофлик ва очиқлик билан кечмоқда. Бизни чеклашга, бирор нарсага кўндиришга қандайдир уринишларни кўрмаяпмиз. Уларга хавотирларимизни, фикрларимизни билдирамиз ва бу қабул қилинади, муҳокама этилади.
АЭС – олиб келиниб, керак пайтда сунъий йўлдош орқали ўчириб қўйиладиган автомобил ёки геосиёсий таъсир воситаси эмас. Бунга қандайдир корхона қурилиши каби лойиҳа сифатида қараш керак”, деди Аҳмадхўжаев.
“Ўзатом” раҳбарининг қўшимча қилишича, Россиядан бошқа мамлакатлар технологиялари ҳам кўриб чиқилган ва ўрганиляпти.
“Ҳозир америкаликлар ҳам кичик модулли реакторларни яратиш устида фаол ишлаяпти. Уларда жуда қизиқарли ечимлар бор. Аммо ҳали референт станциялари йўқ. Улар Канадада биринчи кам қувватли атом электр станциясини қуришни бошлади. Буларнинг барчасини яқиндан кузатиб боришни бошлаймиз.
Бундан ташқари, биз Американинг маълум дастурларига қўшилишни ва уларнинг технологиялари билан ишлаш бўйича мутахассисларни тайёрлашни режалаштиряпмиз. Чунки у ерда ҳам қизиқарли ечимлар бор. Шундай қилиб, атом саноатимизда маълум бир фарқни яратамиз. Бу ҳам Россия, ҳам Америка технологиялари бўлади. Корея технологиялари ҳам жуда қизиқарли. Буларнинг барчаси кичик модулли станциялардир. Шу боисдан бир мамлакатнинг таъсирига тушиб қоламиз, деган фикр асоссиз”, — деди у.
Аввалроқ Ўзбекистонда атом энергетикаси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, жумладан, Жиззах вилоятида кичик атом электр станциясини қуриш бўйича халқаро консорциум ташкил этиш режалаштирилаётгани хабар қилинганди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи чоғида Assystem, Bureau Veritas ва Framatome билан музокаралар олиб борилган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси муддатидан олдин Жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Спорт | 01:32
-
Сурияда ҳали ҳам 100 дан ортиқ кимёвий қурол омборлари мавжуд — NYT
Жаҳон | 00:59
-
Хитойда собиқ «иқтисодиёт қироли»нинг ўғлига қарши тергов бошланди
Жаҳон | 00:38
-
Ерокомиссия АҚШдан импорт қилинадиган гўшт, кийим-кечак ва ҳожатхона қоғозига жавоб божлари жорий этади
Жаҳон | 23:36 / 06.04.2025
Мавзуга оид

19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида

20:40 / 29.03.2025
Катта АЭСга қайтиш, сунъий навбат ажиотажи ва кечиктирилган тарифлар — ҳафта дайжести

17:42 / 27.03.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди

21:19 / 26.03.2025