Франция компанияси Ўзбекистонда қуриладиган кичик АЭС лойиҳасида иштирок этиши мумкин
Франция компаниялари Ўзбекистонда кичик АЭС қуриш лойиҳасида иштирок этиши мумкин. «Ўзатом» директори Азим Ахмадхўжаевга кўра, Assystem, Bureau Veritas ва Framatome билан музокаралар олиб бориляпти.

Фото: Reuters
Жиззах вилоятида кам қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳасига Франция компанияларини жалб қилиш имконияти кўриб чиқиляпти. Бу ҳақда Атом энергияси агентлиги директори Азим Ахмадхўжаев Le Figaro нашрига берган интервюсида маълум қилди.
«Ушбу лойиҳа учун Франция, албатта, энг яхши ечим ва ёрдамни таклиф қилиши мумкин. Биз техник ҳамкор сифатида Assystem’ни, шунингдек, Bureau Veritas (мутахассислар тайёрлаш учун) ва электр станцияларини техник бошқариш учун яхши ечимларни таклиф этувчи Framatome каби бир қанча француз компаниялари билан ҳамкорликни муҳокама қилмоқдамиз»,— деган «Ўзатом» раҳбари.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг таъкидлашича, Франция компаниялари Ўзбекистонга нафақат инвестор, балки технологик ҳамкор сифатида ҳам қизиқиш билдирмоқда. Маҳаллий бозор учун мутахассислар тайёрлаш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
«Биз ҳақиқатан ҳам техник мутахассисларни тайёрлашимиз, уларни компанияларимизнинг бу ердаги иши учун талаб қилинадиган кўникмалар ва усулларга ўргатишимиз керак», — деган Франция ва Ўзбекистон Иқтисодий палатаси президенти Жоанна Голас.
Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергетика фаол ривожланмоқда ва 2030 йилга бориб энергия балансидаги қайта тикланувчи энергия улушини 16 фоиздан 54 фоизгача ошириш режалаштирилган.
Total Energies компанияси Самарқанд вилоятида 131 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини ишга туширди, Voltalia эса Хоразмда 100 МВт қувватга эга Sarimay Solar станциясини қуришни бошлади. У 2025 йилда ишга туширилиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистонда атом энергетикаси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, жумладан, Жиззах вилоятида кичик атом электр станциясини қуриш бўйича халқаро консорциум ташкил этишни режалаштираётгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
-
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
Спорт | 23:38 / 05.06.2025
-
Россияда инглиз тилидан IELTS имтиҳонини топширганларни қамаш бошланади
Жаҳон | 23:27 / 05.06.2025
Мавзуга оид

22:10 / 01.06.2025
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести

10:47 / 31.05.2025
Макрон Фаластинни тан олишни «маънавий бурч» деб атади

23:26 / 30.05.2025
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади

16:09 / 30.05.2025