Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонда қидирувга берилди
Azon TV ва Azon Global ахборот таҳлилий портали асосчиси, таниқли диний уламо, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан қидирувга берилган. У тақиқланган ташкилотлар тузишда айбланмоқда.

Фото: Azon Global
Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган диний блогер Алишер Турсунов қидирувга берилди. Тармоқларда шу мазмунда тарқалган хабарни Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Kun.uzʼга тасдиқлади.
Маълум қилинишича, у Жиноят Кодексининг 244-2-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноят – «диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш» ҳаракатини содир этишда айбланиб, қидирувга берилган.
ИИВ расмийси маълум қилишича, фуқаро қачон қидирувга берилгани тергов сири билан боғлиқ. Шунингдек, бошқа айбловлар қўйилгани ҳақида ҳам маълумот йўқ.
Ижтимоий тармоқларнинг ўзбекзабон сегментида фаол бўлган диний уламо – марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Ўзбекистонда бир неча йил фаолият юритган Azon.uz ва Azon TV каби маърифий лойиҳалар ҳамда бир нечта диний китоблар муаллифи ҳисобланади.
Мубашшир Аҳмад бир неча йилдан буён Туркияда истиқомат қилади. У 2023 йил охирида Туркия полицияси томонидан ўзи яшаб турган уйидан олиб кетилган ва ушлаб турилган. Кейинроқ унга қўйилган айбловлар исботини топмаган ва қўйиб юборилганди.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37 / 30.04.2025
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи сайловлар олдидан истеъфога чиқди
Жаҳон | 18:34
-
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон | 18:28
-
WSJ: Tesla Илон Маскнинг ўрнига янги бош директор изламоқда
Жаҳон | 18:27
-
Ўзбекистонда имконияти чекланган ўқувчилар учун ижтимоий такси хизмати йўлга қўйилди
Жамият | 18:00
Мавзуга оид

12:44 / 21.02.2025
Мубашшир Аҳмад ўта оғир жиноят содир этишда айбланмаган — адвокат

18:27 / 31.01.2025
Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси лойиҳаси муҳокамага қўйилди

14:56 / 31.01.2025
Депутатлар диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини ишлаб чиқди

19:53 / 15.10.2024