Тошкент шаҳрида ЙТҲ содир қилиб, пиёданинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди. Ҳайдовчи олдинроқ ўғирлик жиноятини ҳам содир қилиб, судлангани маълум бўлди.

Kun.uz танишган суд ҳукмида келтирилишича, 1996 йилда туғилган Муродилла Забихуллаев танишининг номидаги Lacetti машинасини ишончнома орқали бошқариб келган.

У 2024 йил 18 сентябр куни тезлик чеклангани ҳақидаги йўл белгиларига амал қилмасдан машинани Шайҳонтохур тумани Самарқанд дарвоза кўчаси бўйлаб 112,7 км/соат тезликда бошқарган. Сўнгра бошқарувни йўқотиб, Самарқанд дарвоза ва Абу Али ибн Сино кўчалари кесишмасида ўзига йўл очиқ бўлган пайтда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган, 2005 йилда туғилган қизни катта тезликда уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Муродилла Забихуллаев судда айбига тўлиқ иқрорлик билдирган.

“Уриб юборганимдан сўнг машинадан тушиб, ҳушсиз ҳолатда ётган пиёданинг олдига югуриб бордим ва унга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатмоқчи бўлдим. Кейин тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилиб, ЙТҲ жойига чақирдим. Шу пайт атрофга нотаниш фуқаролар тўпланди. Улардан бири пиёдани шифохонага олиб бориш кераклигини айтди. Шок ҳолатида бўлганим сабабли машинани бошқара олмаслигимни айтиб, атрофдаги фуқаролардан кимда машина бўлса, шифохонага олиб борайлик, дея илтимос қилдим. Шу пайт пиёданинг оғзидан қон отилиб чиқиб, нафас олмай қолди. Шу ердаги оилавий поликлиникадан тиббиёт ходимлари чиқиб, пиёда вафот этганини айтди”, деган ҳайдовчи ўз кўрсатмасида.

Мазкур ЙТҲ содир бўлганида Kun.uz ҳолатни ўрганганди. Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, қиз машина уриб юборгандан сўнг бир муддат тирик бўлган. Ҳайдовчи уни касалхонага олиб боришдан бош тортган. Тез тиббий ёрдам машинаси етиб келгунча у жон берган.

“Одам уриб кетди дейишди. Жонҳолатда пастга тушдим. Келиб қарасам қиз оғир аҳволда ётган экан. Ҳайдовчига кўтар, ёрдам бер, дедим. У бўлса қўлида чилимини кўтариб олганча “машинамга ортмайман”, деб жавоб берди. Бироз ўтиб қиз жон берди. Ҳайдовчи жуда катта тезликда келган. Мен иккинчи қаватдан тушиб, то буёққа келгунимча қиз тирик эди. Кейин 5 минутдан сўнг жон берди. Тез ёрдам машинаси кейин келди