Улкан ғалаба — Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган миллий жамоа Бирлашган Араб Амирликларидан Тошкентга қайтиб келмоқда.

Пойтахтда минглаб юртдошлар футболчиларни тантанали кутиб олишга шай турибди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, миллий жамоа аъзолари шарафига ўтказиладиган тантанали маросимда уларга Президент совғаси - BYD автомобиллари топширилади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийлари ва футболчилари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ходимлари миллий жамоанинг жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани учун давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Жумладан, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ бош мураббийи, словениялик Сречко Катанец «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. У саломатлиги ёмонлашгани туфайли 2025 йил январь ойидан миллий жамоадаги ишини давом эттира олмади.

Шу билан бирга, миллий жамоанинг амалдаги бош мураббийи Кападзе Тимур Тахирович «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди. У январь ойида миллий жамоани Срчеко Катанецдан қабул қилиб олди ва унинг зафарли ишини давом эттирди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг биринчи ўринбосари Эрматов Равшан Сайфиддинович «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Фармон билан тақдирланган бошқа футболчилар ва ходимлар қуйидагилар:

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан

Абдуллаев Абдулла Қахрамонжон ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Алижонов Хожиакбар Улуғбек ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Алиқулов Хусниддин Рўзи ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Ашурматов Рустамжон Элёрович - Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Бўриев Абдурауф Анвар ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Жиянов Русланбек Музаффар ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси