Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрай тумани ҳокими ёрдамчиси 10 минг доллар билан ушланди
Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг ёрдамчиси давлат захирасидаги ерни харидор номига ўтказишни ваъда қилиб, 10 минг доллар олаётганида ушланди. Бунинг учун у ҳокимликдаги танишларидан фойдаланиб, архив ҳужжатларига сохта маълумот киритишни режалаштирган.
Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва қамбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси коррупция ва фирибгарликда гумонланмоқда, дея хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати.
У маҳалла биноси ёнида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 4 сотих ер майдонини ҳокимликда ишловчи танишлари ёрдамида архив ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиш орқали харидор номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган. Бунинг учун 50 минг доллар талаб қилган.
Гумонланувчи сўралган сумманинг 10 минг долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (Жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда пора бериш) бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:47
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
09:15
Давлат органи ва банк тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
10:12 / 11.06.2026