Сурхондарёда прокурор пора олаётганда тезкор тадбирда ушланди
Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори 10 минг доллар пора билан қўлга олинди. У ушбу пул маблағини ҳудуддаги МЧЖлардан бирига сув тежовчи технологияларни ўрнатиш билан боғлиқ масалаларда кўмаклашиш эвазига олаётган бўлган.
Сурхондарёда прокурор пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унга кўра, 29 июн куни Сурхондарё вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори “ЕРС” МЧЖга сув тежовчи технологияларни ўрнатиш билан боғлиқ масалаларига кўмаклашиш эвазига фирибгарлик йўли билан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Шунингдек, 29 июн куни Бош прокуратура ҳамда ДХХ ходимлари иштирокида яна бир тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро У.Х. (тадбиркор), “БДК” МЧЖ раҳбари А.Т.га ўзининг танишлари Ж.Ш. (суғурта маркази директори) ва Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори орқали Жиззах вилояти ички ишлар тергов органи иш юритувидаги жиноят иши доирасида ижобий экспертиза хулоса олиб беришга ёрдам бериш эвазига 105 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Қайд этилишича, тергов давомида прокуратура ходимининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Мавзуга оид
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
14:48 / 17.11.2024
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
13:46 / 14.11.2024