Саидазиз Саидалиев ва бошқа шахсларга нисбатан суд куни белгиланди. “Адолат” ахборот тизимлари комплексининг суд мажлислари жадвалига кўра, «Саидазиз медгородок» ҳамда яна 28 кишига нисбатан суд мажлиси 2024 йилнинг 11 июн куни соат 10:00да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида бошланади.

Судланувчиларнинг аксарияти товламачилик, фирибгарлик, безорилик, пора бериш, ўғрилик, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш каби қатор жиноятларда айбланмоқда. Жумладан, Саидазиз Саидалиев Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 165-моддаси 3-қисми “в” банди (Товламачилик), 168-моддаси 4-қисми “а” ва “в” банди (Фирибгарлик), 211-моддаси 3-қисми “а” ва “б” банди (Пора бериш), 242-моддаси 1-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 277-моддаси 2-қисми “б” ва “в” банди (Безорилик), 277-моддаси 3-қисми “а” банди (Безорилик) билан айбланмоқда.

Рўйхатда яна кимлар бор?

Судланувчилар рўйхатида Саидазиз Саидалиевдан ташқари яна 28 кишининг исми келтирилган.

Жиноий уюшма аъзолари қуйидагиларда айбланмоқда:

Сотволдиев Илхом Маҳмуджонович – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик);

Шомуродов Лазиз Юнус ўғли – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 277-модда 2-қисми “б” ҳамда “в” банди (Безорилик);

Акрамов Акрамжон Давлатбой ўғли – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик);

Усмонов Сирожиддин Иномжон ўғли – Жиноят кодексининг 277-модда 3-қисми “а” банди (Безорилик);

Мўминов Беҳруз Холмурод ўғли – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик);

Бадалов Жаҳонгир Жўраевич – Жиноят кодексининг 135-модда 2-қисми (Одам савдоси), 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 168-модда 3-қисми “б” банди (Фирибгарлик);

Йўлдошев Анвар Бахтиёрович – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 277-модда 3-қисми “а” банди (Безорилик);