Жамият | 09:48 / 13.05.2024
36370
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда Tracker юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, 59 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Tracker катта тезликда йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида, уч киши шифохонада вафот этган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида бир неча инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотга кўра, ЙТҲ 12 май куни соат 9:50 лар атрофида Шеробод тумани Узунсой маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 1965 йилда туғилган Ш.Д. Tracker машинасини “Тошкент-Шеробод” йўналишида бошқариб келиб, бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида машина йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада ЙТҲга йўлдаги нотекислик сабаб бўлгани айтилмоқда.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи Ш.Д. ва унинг турмуш ўртоғи М.Ш. воқеа жойида ҳалок бўлган. Машинада йўловчи сифатида келаётган 70, 44 ҳамда 50 ёшли 3 нафар аёл оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. 

ЙТҲ юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилгани йўқ.

Аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида одам ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти