Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркор шакар импорти учун божни олиб ташлашни сўради
Россиядаги нарх ошишига боғлиқ равишда, Ўзбекистонда ҳам охирги 1 ой ичида шакар 2500 сўмга қимматлашди, деди тадбиркор ҳукумат комиссияси билан очиқ мулоқотда. У агар 20 фоизлик бож олиб ташланса, Бразилиядан шакар олиб келишга тайёрлигини билдирди. Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев божни бекор қилишга ваъда беролмаслиги, лекин таклиф кўриб чиқилишини айтди.
Фото: Alibaba
Ўзбекистонлик тадбиркор ҳукумат комиссияси билан 14 феврал кунги очиқ мулоқотда шакар импорти учун божни олиб ташлашга чақирди.
“Озиқ-овқат саноатчилари номидан айтаман. Шакар нархи охирги 1 ой ичида 2500 сўмга ошди. Биз шакарни асосан Россиядан оламиз. Россия нархни нега кўтаряпти, билмаймиз, лекин алтернатива бор: Покистон, Ҳиндистон, Бразилия. Илтимос, божни олиб ташласанглар, биз Бразилиядан бемалол шакар олиб келардик”, – деди тадбиркор.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бу масала кўриб чиқилишини айтди.
“Қабул қилдик, кўриб чиқамиз. Мен [бож камайтирилиши ёки бекор қилинишига] ваъда бермайман, [лекин] кўриб чиқамиз”, – деди Хўжаев.
Маълумот учун, Ўзбекистонда шакар импортига 20 фоизлик бож ўрнатилган. Бу бож МДҲ эркин савдо режими доирасида Россиядан импортда амал қилмайди.
2025 йил 1 октябрдан бошлаб оқ шакарга нисбатан 20 фоизлик акциз солиғи бекор қилинган эди.
Статистика қўмитасига кўра, 2026 йил январ ойида шакар нархи 1 фоизга кўтарилган. Йиллик нисбатда эса (2025 йилнинг январи билан таққослаганда) шакар 3,7 фоизга арзонлашган.
Мавзуга оид
22:01 / 25.02.2026
Йигит-қизлар қаршисидаги муаммолар ёхуд ёшлар сиёсати нега муҳим?
09:32 / 25.02.2026
Тадбиркорлар ва илм-фан ҳамкорлиги учун махсус электрон платформа яратилади
19:17 / 15.02.2026
Миср компанияси Жиззахда иккита шакар заводи қуради
15:57 / 14.02.2026