Анҳор ва Наврўз боғлари қайта қурилмайди - Қурилиш вазирлиги
Сўнгги кунларда Тошкент аҳолиси ва блогерлар бир неча кун аввал интернетда пайдо бўлган Анҳор боғи ҳудудида жойлашган кўп қаватли мажмуа лойиҳасининг визуализациясидан хавотир билдиришди. Фаол фуқаролар боғ ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилишига қарши имзо тўплашни бошлади.

Расмийларнинг таъкидлашича, боғлар ҳудудида ҳеч қандай қурилиш кўзда тутилмаган.
"Айни пайтда Анҳор ва Наврўз боғлари ҳудудида турар жой бинолари қурилиши учун ҳеч қандай келишилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд эмас. Бугунги кунда боғ ўз ҳолича қолмоқда ва ҳеч қандай қурилиш режалаштирилмаган", - деб таъкидлади Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қошидаги архитектура ва шаҳарсозликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Азизхон Усмонов.
" Anhor Evolution” компанияси директори Азиз Шарафутдинов ҳам боғлар фаолиятида ҳеч қандай ўзгаришлар режалаштирилмаганини маълум қилди. Ушбу компания Анҳор ва Наврўз боғларини бошқаради:
“Кўпчилик ижарачилар билан 2025 йил охиригача, айримлари билан эса 2026 йилгача амалда бўлган шартномаларимиз бор. Ҳеч ким ҳеч нарсани бузишни режалаштирмаяпти, боғларнинг иш режимида ўзгаришлар йўқ. Тўғри, “Анҳор” савдо марказида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Лекин бу бино боғлар таркибига кирмайди, у хусусий шахсларга тегишли”.
Шаҳар аҳолисини хавотирга солган вазият интернетда Golden House компаниясига тегишли бўлган келажакдаги лойиҳанинг визуализацияси пайдо бўлиши туфайли юзага келди. Девелопер ҳам ўз сайтида расмий изоҳ берди:
“Orient Group Management компанияси Golden House девелопери ҳам, Ориент гуруҳнинг бошқа компаниялари ҳам ушбу лойиҳани амалга оширишни ёки хабарда таъкидланган майдончада қурилишни режалаштирмаганини маълум қилади. Интернетда тарқатилган визуализация 2024 йилда компаниядан кетган Golden House собиқ ходимининг ички тақдимотидан олинган. Бундан ташқари, турли лойиҳалар мунтазам равишда компаниялар ва ташқи ҳамкорлар томонидан кўриб чиқилиши учун ишчи гуруҳларга тақдим этилади, якунда уларнинг ҳаммаси ҳам маъқулланавермайди.
Orient Group Management компанияси Анҳор боғи ҳудудида жойлашган “Анҳор” савдо марказига бўлган мулк ҳуқуқини бошқа хусусий компанияга ўтказиш ниятида ва фақат ушбу майдончада, савдо маркази ҳудуди билан чегараланган ҳолда, бошқа компания томонидан янги бино қурилади”, деб маълум қилди Golden House бош директори Владимир Калина.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда «хазина» кўрсатилган сохта хариталар орқали одамларни чув тушириб келган фирибгарлар ушланди
Жаҳон | 00:37
-
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди
Жаҳон | 00:00
-
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 22:46 / 30.03.2025
-
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist
Жаҳон | 22:38 / 30.03.2025
Мавзуга оид

10:55 / 15.03.2025
Қурилиш вазирлиги ҳузурида "Иссиқликтаъминоти" АЖ ташкил этилади

18:44 / 24.12.2024
Қурилиш вазирлигига шаҳарсозлик нормаларига зид ҳужжатларни бекор қилиш ваколати берилди

14:56 / 26.07.2024
Анҳор боғида режалаштирилган “лента-шоу” бекор қилинди

18:00 / 17.07.2024