Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда судя 300 доллар олаётганда ушланди
Kun.uz манбасига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Паст Дарғом туманлараро суди судяси тезкор тадбирда қўлга олинган. У алиментни бекор қилиб бериш эвазига пул талаб қилгани айтилмоқда.
Фото: ДХХ
Фуқаролик ишлари бўйича Паст Дарғом туманлараро суди судяси (судянинг шахси таҳририятга маълум) пора билан ушланган. Буни Kun.uz’нинг суд тизимидаги манбаси тасдиқлади.
Манбага кўра, судя алиментни бекор қилиб бериш эвазига 300 доллар олаётганда ушланган. Ҳозирда у процессуал тартибда ушлаб турилибди.
Кейинроқ бу борада Давлат хавфсизлик хизмати ҳам хабар берди. Унга кўра, мазкур туман судининг 2022 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан аёлнинг 2022 йилда туғилган фарзанди вояга етгунига қадар жавобгар фуқародан алимент ундириш белгиланган.
Аммо жавобгар томон ушбу қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисида ФИБ Паст Дарғом туман судига ариза билан мурожаат қилган.
Судя эса ўз иш юритувига келиб тушган ушбу аризага асосан, 27 феврал куни суднинг 2022 йилдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни мазмунан қайта кўришни 11 март кунига тайинлаган. Шунингдек, у ишни даъвогарнинг фойдасига ижобий ҳал этиб бериш эвазига ундан 300 доллар талаб қилган.
Ҳозирда Бош прокуратура томонидан судяга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» (Тамагирлик йўли билан пора олиш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ввалроқ ЖИБ Хонобод шаҳар суди собиқ раиси узоқ муддатга қамалган эди. У бошқа суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазо муддатини камайтиришни ваъда қилиб, судланган шахснинг онасидан 30 минг доллар олган вақтда ушланганди.
Мавзуга оид
10:00
Талаба аёлларга имконият, коррупцион лицензия ва камбағаллик чегараси — ҳафта дайжести
21:45 / 07.03.2026
Си Жинпинг ҳарбийларни коррупцияга ботган амалдорларни яширмасликка чақирди
12:37 / 07.03.2026
Фарғона тумани солиқчиси 20 минг доллар билан ушланди
18:03 / 06.03.2026