2 сентябр куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Бурчмулла» МФЙ ҳудудидаги Чорвоқ сув омборида 3 нафар фуқаро (ота ва унинг икки ўғли) чўкиб кетди, дея хабар қилди ФВВ.
Қайд этилишича, улар катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб ҳимоя нимчасиз сувга тушган. Хабар келиб тушган заҳотиёқ ФВВ ғаввос қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб бориб 2−2,5 км радиус кенгликда сувда қидирув ишларини олиб бормоқда. Қидирув ишларига барча зарур куч-воситалар жалб этилган.
Вазирлик кўламнинг кенглиги ва сув омборининг чуқурлиги қидирув ишларини мураккаблаштираётганини таъкидлаган.
















