Садир Жапаров қарзлар тўланмаса, Қирғизистондаги баъзи муҳим объектлар Хитой назоратига ўтиши мумкинлигини истисно қилмади
Қирғизистондаги энг йирик электр иншооти – Бишкек иссиқлик электр станцияси, шунингдек, Датка-Кемин электр узатиш линияси Хитой назоратига ўтиши мумкин.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров, агар расмий Бишкек ХХР олдидаги ташқи қарзини тўламаса, мамлакатдаги баъзи муҳим объектлар Хитой назорати остига ўтиши мумкинлигини истисно қилмади.
Садир Жапаровнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг ташқи қарзи банкка бериладиган оддий кредит каби тизим бўйича тўланади ва агар қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажара олмаса, уларни мол-мулк билан тўлайди.
Хитой назорати остига ўтиши мумкин бўлган иншоотлар орасида Қирғизистон раҳбари мамлакат шимолидаги энг йирик электр иншооти – Бишкек иссиқлик электр станцияси, Датка-Кемин электр узатиш линияси, шунингдек, республиканинг шимоли ва жанубидаги бирлаштирувчи йўлни айтиб ўтган.
Қирғизистон президентининг таъкидлашича, ушбу инфратузилма лойиҳалари учун маблағ ажратиш тўғрисидаги келишувлар аввалги президентлар даврида тузилгани боис шартлар юмшоқроқ бўлиши мумкин.
«Аммо биз қарзларни ўз вақтида тўлаяпмиз. 2020 йилда, 31 декабрга қадар биз 30 миллион доллар тўлашимиз керак эди. Бу маблағни тўладик. Бу йил ҳам тўлашимизга ишонамиз. Бизда маблағ манбалари мавжуд», деди Садир Жапаров.
Хитой Қирғизистоннинг энг катта кредитори ҳисобланади. Бу қўшни республиканинг хорижий кредитлари бўйича мажбуриятларининг 40 фоиздан ортиғини ташкил этади. Сўнгги ўн йил ичида Хитой Қирғизистонга кредитлар беришни оширди ва бир қатор йирик инфратузилма лойиҳаларига маблағ ажратган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Германияда «Германия учун альтернатива» партияси экстремистик деб топилди
Жаҳон | 17:01
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон Хитойга дори-дармон хомашёси экспорти бўйича етакчилар қаторига кирди
Жаҳон | 16:46
-
«Дамашққа аниқ сигнал». Исроил Сурия пойтахтига зарба йўллади
Жаҳон | 16:44
-
Элдор Шомуродов – яна бир бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди
Спорт | 16:41
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

21:21 / 03.04.2025
Шавкат Мирзиёев Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон президентлари билан учрашди

17:04 / 03.04.2025