Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида осма дор йўлида аёл пастга қулагани ҳақида хабарлар тарқалди. Kun.uz ФВВ матбуот хизмати билан боғланиб, ҳолатга аниқлик киритди.

Маълум бўлишича, ҳолат бугун, 11 декабр куни содир бўлган: осма дор йўлида учаётган 16 ёшли қиз юзага келган носозлик сабаб пастга қулаб тушган. Тармоқларда тарқалган видеолавҳада қиз қулашидан аввал маълум муддат арқонни ушлаб, осилиб тургани, сўнгра пастга қулаб тушгани кўринган.

ФВВ матбуот хизматига кўра, қиз зудлик билан шифохонага олиб борилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани билдирилди.

Аввалроқ Навоийда тегишли рухсатномаси бўлмаган иккита осма дор йўли фаолияти тақиқланганди.