Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 13 майдаги қарорига биноан (pdf) Низомий номидаги Тошкент давлат педагогик университетининг (ТДПУ) янгиланган тузилмаси тасдиқланди.
Университетнинг янги тузилмасида саккиз факультет фаолият олиб боради:
- физика-математика;
- табиий фанлар;
-педагогика, психология ва дефекторлогия;
- хорижий тиллар;
- тарих;
- касбий таълим;
- бошланғич таълим ва жисмоний тарбия;
- чақириққача ҳарбий таълим.
Ҳукумат қарорида ТДПУни қайта жойлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилган. У Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 27-уй манзилидаги 1-сонли Тошкент педагогика коллежи биноларига жойлаштирилади. 2017 йилнинг 1 августига қадар ОТМ учун қўшимча бинолар қурилади.
Университетни кўчириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар билан махсус комиссия шуғалланади.
ТДПУнинг ҳозирги биносига янги ташкил этилган Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети жойлашади.
Тошкент педагогика коллежи талабалари таҳсилни қайси биноларда давом эттиришига аниқлик киритилмаган.












