Абитуриентларга Тошкент ахборот технологиялари университетига электрон шаклда ҳужжат топшириш имконияти тақдим этилди
Ҳужжат топширишни истаган абитуриентлар Тошкент ахборот технологиялари университети бакалавриатига ҳужжатларни электрон шаклда топширишлари мумкин бўлди. Ушбу хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тест режимида ишга туширилди.
Хизматдан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтиш ва махсус электрон рақамли рўйхатни қўлга киритиш лозим бўлади.
Ҳужжат топшириш учун паспорт, аттестат ёки диплом ва 3,5х4,5 фотосуратнинг электрон нусхалари лозим бўлади.
Ҳужжатларнинг қабул қилингани ҳақидаги маълумот фойдаланувчининг порталдаги шахсий хонасига ёки электрон почтасига 10 кун ичида юборилади.
Лойиҳа муваффақият билан синовдан ўтказилганидан сўнг бундай тизим Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларида жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Фото:Google image
Мавзуга оид
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади
08:22 / 12.09.2023