Жаҳон | 16:44 / 04.07.2016
8714
2 дақиқада ўқилади

Кремлда Астаховнинг истеъфога чиқиши ҳақидаги хабар тасдиқланди

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Болалар ҳуқуқи бўйича комиссар Павел Астаховнинг ўз лавозимини тарк этиши тўғрисидаги хабарни тасдиқлади. Бу ҳақида РИА «Новости» хабар берди. 

"Ҳозирги вақтда Павел Астахов меҳнат таътилида. Таътилдан қайтганидан сўнг у ўз иш жойини тарк этишини тасдиқлашим мумкин, унгача президент фармони имзоланган бўлади", - деди Песков. 

Матбуот котибининг сўзларига кўра, Астахов ўз хоҳиши билан ариза ёзган. 

Астаховнинг ўрнини ким эгаллаши ҳақидаги саволга Песков "ҳозирча номаълум" дея жавоб берди. 

Бундан аввал Астахов Россия президенти Владимир Путиндан танбеҳ эшитганини маълум қилганди. 

Июнь ойида Карелиядаги оромгоҳда рўй берган фожиадан сўнг шифохонада болалардан хабар олишга борган давлат вакили "Қалай чўмилиб келдингиз?" деб сўрагани туфайли низо марказига тушган. 

Болалар ҳуқуқи ҳимоячининг истеъфоси талаб қилинган петицияни 150 мингдан ортиқ киши имзолади. 
 

Фото:© РИА

Мавзуга оид