Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти лавозимини тарк этгач ижод билан шуғулланмоқчи
Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев 2017-йили давлат раҳбари лавозимини тарк этгач, ижод билан шуғулланиш ниятида. У шу пайтга қадар, бешта қўшиқ ёзишга ҳам улгурган, деб хабар қилмоқда Қирғизистон президенти матбуот хизмати.
Ўтган дам олиш кунлари, YouTube видеохостингида президент қаламига мансуб қўшиққа олинган клип жойлаштирилди. Уни бир кун ичида 50 мингдан ортиқ киши томоша қилган.
Матбуот хизматининг хабар қилишича, Атамбаев бир неча марта 2017 йилги президентлик сайловида янги давлат раҳбари сайлангач, вазифасидан истеъфо бериши ва биронта ҳам давлат лавозимини эгаллаш нияти йўқлигини таъкидлаган.
Республиканинг йирик тадбиркорларидан бири ҳисобланган Атамбаев сентябрь ойида 60 ёшни қаршилайди. Аввалдан адабий ижодга қизиқиши бўлган ва 1983 йилдан собиқ Иттифоқ ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳам ҳисобланган.
Фото:© РИА
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026