Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда "Непартак" тўфони туфайли 6 киши ҳалок бўлди, 8 киши бедарак йўқолди
Хитойнинг шарқидаги Фуцзянь ва Цзянси вилоятларида "Непартак" тўфони туфайли 6 киши ҳалок бўлди, 8 киши бедарак йўқолди. Хитой ҳукумати шундай охирги маълумотларни келтирмоқда. Айни вақтда 203 минг киши эвакуация қилинган. 1,9 минг уй тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган. 1,6 минг гектар майдондаги экин буткул йўқ бўлган.
Хитой фуқаролик маъмурияти вазирлигининг маълум қилишича, тўфон оқибатида 449 минг киши жабрланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, иқтисодий зиён 860 млн юанга (128,7 млн доллар) баҳоланмоқда.
Тўфон 8 июль эрталаб Тайвань оролининг шарқий қисмига 190-234 км/соат тезлик билан ёпирилган. Тўфон Хитойга 9 июлда етиб келди ва айни вақтда тропик бўронга айланган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026