Жаҳон | 10:12 / 18.07.2016
6810
1 дақиқада ўқилади
«Непартак» тўфони 80дан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлди
Хитойнинг Фуцзянь вилоятида ҳукм сурган «Непартак» тўфони 83 кишининг ўлимига сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда «Синьхуа» агентлиги.
Қурбон бўлганларнинг аксарияти, хабарларга кўра, Миньцин ҳудудида рўйхатга олинган. Бу ерда, жами 73 киши ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, 19 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Аввалроқ, табиий офат туфайли мингдан ортиқ тураржой бинолари вайрон бўлгани хабар қилинган эди.
«Непартак» тўфони 9 июлда Фуцзянь вилояти соҳилларига ёпирилган эди.