Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда иш берувчилар 540 доллардан кам маош олувчи ходимларни турар жой билан таъминлашади
БАА ҳукумати ойлик маоши 540 доллардан кам бўлган ходимларни турар жой билан таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақида France press маълум қилди.
Унга кўра, янги қоидалар асосан БААдаги асосий ишчи кучи ҳисобланган Жанубий Осиё мамлакатлари вакилларига тегишли.
Жорий йилнинг декабрь ойидан кучга кирадиган янги қоидалар фақатгина таркибида 50 нафардан ортиқ ходими бўлган компанияларга тааллуқли.
Агентликнинг маълум қилишича, БАА ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар томонидан хорижий ишчиларга ёмон муносабатда бўлишда айбланади. Шу боис ҳукумат ходимлар хавфсизлиги ва соғлиғи ҳақида қайғуриб, уларнинг тасарруфига тақдим этиладиган турар жойларни мунтазам назорат қилишни ҳамда қарорни ижро қилмаган компанияларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026