Эрдўған: агар 10 дақиқа кўпроқ ушланиб қолганимда, мени ўлдиришган бўларди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған агар мамлакатдаги давлат тўнтарувига уриниш вақтида Мармарисда 10 дақиқа кўпроқ ушланиб қолганида уни ўлдиришлари мумкинлиги ҳақида айтди. Бу ҳақда CNN телеканалига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Мармарисда менга қарши операция ўтказилган. Менинг икки қўриқчим ўлдирилган. Агар мен у ерда яна 10-15 дақиқа кўпроқ ушланиб қолганимда, мени ўлдиришлари ёки асирга олишлари мумкин эди", деб айтди Эрдўған.
У нашрга Мармарисда оиласи билан дам олишда бўлганини айтган. Кечки соат 22.00ларда унга Анқара ва Истанбулда ҳарбийлар иштирокида тартибсизликлар бўлаётганини маълум қилишган. Шундан кейин Эрдўған ўзи тўхтаган меҳмонхонани тарк этишга қарор қилган.
Мавзуга оид
22:33 / 28.11.2021
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга уриниш иши бўйича парламент депутати ҳибсга олинди
09:51 / 15.10.2019
Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
00:34 / 27.09.2019
Миср Эрдўғаннинг Мурсий ҳақидаги сўзлари учун Туркияга норозилик билдирди
22:00 / 24.09.2019